Хави раҳбариятдан “Челси” футболчисини сотиб олишни талаб қилмоқда
"Барселона" "Челси" ҳимоячиси Сезар Аспиликуэтани ўз сафига қўшиб олиш фикридан воз кечгани йўқ, дея ёзди журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Инсайдернинг хабарига кўра, бу трансферни каталонияликлар бош мураббийи Хавининг шахсан ўзи раҳбариятдан талаб қилмоқда. Мутахассис Дани Алвеш “кўк-анорранглилар” сафини тарк этганидан кейин ўнг қанот ҳимояси позициясига янги футболчи топиши керак. Бироқ, “Челси” бош мураббийи Томас Тухель Аспиликуэтани клубда олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳимоячининг “Челси” билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар амал қилади. 32 ёшли испаниялик ўтган мавсум Лондон клуби сафида 47та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 3та гол ва 3 ассистентни ёздириб қўйган.
Фикрлар