Хави: Учалангдан бирингни оламан!

  • 1 апреля, 2023, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа ҳужум чизиғини юлдуз футболчи билан кучайтиришни режалаштиряпти.

Tecno

Таниқли журналист Рамон Сальмуррининг маълум қилишича, каталонияликлар ёзда “Ливерпуль” футболчиларидан Муҳаммад Салоҳ, Луис Диас ёки “Тоттенхэм” вакили Сон Хин Минни трансфер қилади.

Бу режани амалга ошириш осон бўлмайди. Биринчи   навбатда, “Барселона” мутасаддилари молиявий вазиятга мақбул ечим топиши керак.

Чунки нишондаги футболчиларнинг барчаси қиммат ўйинчилар тоифасига киради. Transfermarkt портали Салоҳни 70, Диасни 75 ва Сонни 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию