Хави ва Левандовскини бирга кўришди

CHERY AUTO

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскига "Барселона" қизиқишда давом этмоқда. 

Маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави ҳамда Левандовски Ибицадаги ресторанда учрашишган. Бу ерда катта эҳтимол билан форварднинг келажаги муҳокама қилинган. 

Аввалроқ, мюнхенликлар ўз футболчиси учун 75 миллион евро олишни истаётгани ҳақида хабар берилганди. 

Қайд этиш лозим, Робертнинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. 

fotoram.io

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!