Хави Винисиусни тўхтатиш йўлини топди

"Барселона" бош мураббийи Хави Испания чемпионати доирасида "Реал"га қарши уй учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Реал"нинг ўйин услуби ўтган йилга нисбатан ўзгарди. Винисиус ва Родриго ҳимоячилардан жуда осон ўтишмоқда. Бу биз эътибор беришимиз керак бўлган асосий нарсалардан биридир.

Винисиусни тўхтатиш учун бизда Канселу бор. Бу позицияда бизда бир нечта вариантлар бор.

Бу ўйин биз учун катта аҳамиятга эга. Ғалаба бизга руҳий куч ва ишонч бағишлайди ва биз тўғридан-тўғри рақибимиздан ўзиб кетамиз”, - деди Хави журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" – "Реал" учрашуви 28 октябрь куни соат 19:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!