Хави яна бир юлдуздан воз кечди
“Барселона”ни чемпионга айлантирган Хави Эрнандес таркибни тозалаш ишларини давом эттирмоқда. Бу гал каталонияликлар тажрибали ҳимоячи Маркос Алонсони сотиб юборадиган бўляпти.
The Athletic нашрининг ёзишича, клуб мутасаддилари испаниялик футболчи бўйича тушадиган ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
Алонсо Каталонияга 2022 йили “Челси”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтганди. Хави Эрнандес чап қанот ҳимоясида ўзи энг ёқтирган футболчи Алехандро Бальдени ўйнатмоқчи.
Бундан ташқари, каталонияликлар “Манчестер Сити”дан трансфер қилаётган Жоау Канселу ҳам чап қанот ҳимоясида ишончли ҳаракат қила олади.
Фикрлар