Хави ёқтирган футболчини “Барса”дан олиб кетишмоқчи

“Челси” раҳбарияти “Барселона” тарбияланувчиси Алехандро Бальдени ўз сафига оғдириб олмоқчи.

Лондонликлар истъдодли ёш футболчи ёрдамида ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни режа қилган. Бальденинг каталонияликлар билан амалдаги режаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади.

“Барселона” мутасаддилари бош мураббий Хави Эрнандес талаби билан испан ярим ҳимоячини узоқ муддатга жамоада олиб қолишга уринмоқда.

Бироқ, музокаралар жараёнида клуб ўйинчи тарафдорлари сўраётган молиявий талабни ўз зиммасига олишга тайёр эмаслиги маълум бўлди. “Челси” вакиллари эса юзага келган вазиятдан фойдаланиб, ёш футболчини катта маош билан ўзига оғдириб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!