Хави Зиданнинг рекордини янгилади

"Барселона" Испания чемпионатининг 7-тури доирасида "Мальорка"ни сафарда мағлуб этди (1:0).

Каталонияликлар Хави қўл остидаги сафардаги мағлубиятсиз сериясини 18 та ўйинга етказди (13 ғалаба, 5 дуранг).

Бу натижа орқали Хави 2016 йилда сафарда 17 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этган (13 ғалаба, 4 дуранг) “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданнинг рекордини янгилади.

"Барселона" навбатдаги сафар ўйинини 16 октябрь куни "Реал"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!