Хайме Мунгия навбатдаги ғалабасини нишонлади (видео)

  • 20 февраль, 2022, 10:40
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (72 кг) фаолиятини давом эттираётган мексикалик боксчи Хайме Мунгия (39-0, 31 КО) Мексиканинг Тихуана шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Мазкур кечада унга Д'Митриус Баллард рақиблик қилди. Учрашув узоқ давом этмади. Рақибга нисбатан устунлигини кўрсатган Мунгия 3-раунда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!