Хайнкес
Ads

“Бавария” бош мураббийи Юпп Хайнкес Германия чемпионати 24-тури доирасида ўтқазилган “Герта”га қарши учрашув натижалари ҳақида айтиб ўтди.

- Дурранг натижа қайд этганимиздан ранжиганим йўқ, жамоамиз яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик.

Яна шуни таъкидлашим лозимки, “Герта” ҳимоя чизиғида ажойиб ўйин кўрсатди. Албатта, рақиб дарвозасини ишғол этмаганимиздан лол қолдим, бироқ буни фожеа дея олмайман, - дея Хайнкеснинг сўзларидан иқтибос келтиради “Бавария” расмий веб-сайти.