Хайрулла Ҳамидов: Дўстим, порлаб, ёриб, чиқиб келганингда, шу ёшгача камида икки-уч "Олтин тўп" оласан, деб ўйлаган эдик, эссиз...
Бугун жаҳон футболи юлдузлари Криштиану Роналду ва Неймарнинг туғилган куни. Бу футболчилар яхшигина машҳурликка эришган. Шу ёшгача кўплаб совринларни қўлга киритган.
Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги саҳифасида Неймар ҳақида қисқача фикр билдирди. Роналду "Олтин тўп"лар борасида фақат Мессидан ортда холос. Неймар эса бу борада мақтана олмайди. Ваҳоланки, у ўсиб келаётганда ундан кўп нарсалар кутилганди. Хайрулла Ҳамидов ҳам айнан шу жиҳатга эътибор қаратди.
- Бугун Неймар ўттиз баҳорни қарши олмоқда.
Дўстим, порлаб, ёриб, чиқиб келганингда, шу ёшгача камида икки-уч "Олтин тўп" оласан, деб ўйлаган эдик, эссиз... - деди Хайрулла Ҳамидов.
Балки сизда ҳам шундай фикрлар ўтаётгандир?!
Фикрлар