Хедирани АҚШда кутишяпти

"Ювентус" жамоаси шарафини ҳимогя қилаётган германиялик ярим ҳимоячи Сами Хедирага АҚШ чемпионатидан таклиф тушмоқда.
 
29 яшли футболчини "Лос-Анджелес Гэлакси", "Нью-Йорк Сити" ва "Нью-Йорк Ред Буллз" жамоалари ўз таркибида кўрмоқчи.
 
Хедиранинг "Ювентус"  билан шартномаси 2019 йилгача давом этади. Футболчи янги мавсумда 11 учрашувда иштирок этиб, учта гол уришга муваффақ бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!