Хенк тен Кате: Тошкентга кучли таркиб билан етиб келдик
Ads

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг дастлабки қисмида "Ал Вахда" устози Хенк тен Кате иштирок этди ва  бўлажак беллашув олдидан ўз фикрларини билидириб ўтди.

"Эртага ҳар икки жамоани ҳам жуда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Ўтган йил бу ерда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган эдик.

"Локомотив" кучли жамоа, сўнгги бир неча йиллардан буён мунтазам ОЧЛда иштирок этиб келмоқда. Мен уларнинг ўйинларини ўрганиб чиқдим.  Жумладан Суперкубок ўйинини ҳам. Биз энг кучли таркиб билан Тошкентга келдик ва ғалаба учун ҳаратак қиламиз.

Мен ортга қараб иш қилмайман, ўтган йил ўйин ортда қолиб бўлди ва мен доимо келакакка қарайман. Дастлабки ўйинларданоқ ғалаба қозониб, яхши старт олишни истаймиз.

Мен нималарнидир ўзгартиришга ҳаракат қилдим. Ҳар бир янги мураббий янги келган жамоасини албатта ўзгартириши табиий.

Қайси чемпионат кучли? Хитой жуда катта мамлакат ва кўпинча узоқ парвозлар қилишга тўғри келади. Қатар эса кичик мамлакат ва жуда қулай. Мен бир чемпионатни кучли ёки кучсиз деб айта олмайман. Боиси, ҳар бир лиганинг ўзига хос кучли жамоалари ва дербилари мавжуд", - деди голландиялик мутахассис.