"Хетафе" "Барселона" ярим ҳимоячисини маълум бир шарт эвазига ижарага олади

Ла Лига клуби "Хетафе" "Барселона" ярим ҳимоячиси Карлес Аленьяни мавсум сўнггигача ижарага олиш бўйича келишувга эришди.

Ушбу келишув амалга ошиши учун "Хетафе" Европа лигаси плей-офф босқичига йўл олиши керак бўлади. 21 ёшли испанияликнинг ўзи ҳам кам ўйин амалиёти сабаб январ ойида клубни тарк этишга тайёр. Агар ушбу келишув амалга ошмай қолса, "Хетафе" "Реал" хавбеки Браим Диасни ижарага олишга уриниб кўради.

"Хетафе" плей-оффга чиқиш учун сўнгги турда "Краснодар" билан дуррангга эришиши етарли бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!