“Химки” Ўрунов трансфери масаласида баёнот берди
“Химки” клуби кузатув кенгаши аъзоси Роман Терюшков жамоа “Спартак” ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов учун курашаётгани ҳақида тарқатилаётган хабарларга муносабат билдирди.
- Ўруновга қизиқаётганимизнинг факти сифатида кенгайтирилган рўйхатда унинг номи борлиги кўрсатилмоқда. Лекин футболчининг номи 100 нафар ўйинчи киритилган қоғозда акс этгани ҳали ҳеч нарсадан дарак бермайди.
Ўрунов учун ҳеч қандай кураш кечаётгани йўқ. Биз трансфер бозорини кузатяпмиз. Ўруновнинг ёш ўйинчи экани бизнинг талабимизга жавоб беради холос. Ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.
Жуда кўп провакиция қилинмоқда, миш-мишлар авж олган. Айримлар шу йўллар билан жамоага қўшилиб олишни истайди, - деди Роман Терюшков.
Аввалроқ, Россия матбуоти “Химки” Ўруновни “Спартак”дан ижарага олиши, агар москваликлар шартномани бекор қилса, уни тўлиқ трансфер қилиши ҳақида ёзганди.
Маълумотларда Остон Ўруновга Россия премьер-лигасига қайтган Москванинг “Торпедо” клуби ҳам даъвогарлик қилаётгани келтирилган.
Фикрлар