Хитой футболида яна бир катта можаро келиб чиқди
Ads

Хитой иккинчи дивизионида «Баодин Инли Итун» – «Ухань Чжоэр» (2:2), ўйинини бошқарган ҳакам футболчи, мураббий ва мухлислар томонидан ҳужумга учради.

Учрашув бош ҳаками Хун Сян даставвал ўйинга етти дақиқа вақт қўшиб берди. Сўнг, меҳмонлар фойдасига пенальти белгилади ва ҳисоб тенглашди.

Ўйиндан сўнг, ҳар тўрттала ҳаками «Баодин Инли Итун» клуби футболчилари ва ходимларининг ҳужумига учради. Сўнг, мухлислар ҳакамларга қарата қўлларига тушган нарсани ирғита бошлашди.

Бундан ташқари, айни шу паллада стадионда чироқ ўчиб қолади.

Ҳакамлар стадионни хавфсизлик хизмати ходимлари ёрдамида тарк этишади. Шундан сўнг, клуб президенти Мэн Юнли жамоа лигадан чиқиб кетиши билан пўписа қилган эди.

Бир муддат ўтиб, унинг ўзи жамоани тарк этди. Клубдагилар эса лигадан чиқиб кетиш борасидаги хабарларни рад этишди.

Қайд этиш жоиз, илгарироқ, “Шанхай СИПГ” футболчиси Оскар ўйинда оммавий муштлашув келтириб чиқаргани учун 8 та ўйинга четлатилган эди.