Хитой Суперлига. Одил Аҳмедовнинг ўрнига захирадан майдонга тушган Халк "Шанхай СИПГ"ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Хитой Суперлигасининг 5-турида “Шанхай СИПГ” ўз майдонида “Шиичжианг Юнгчанг” клубини қабул қилди.

Шиддатли кечган беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дастлаб, меҳмонлар ҳисобни очган бўлса, захирадан майдонга туширилган Халк 69-дақиқада ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қизиғи, Халк иккинчи бўлим бошида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўрнига майдонга туширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!