Хитой Суперлига. Оскар яна "Шанхай СИПГ"нинг жонига оро кирди, Одил Аҳмедов эса 90 дақиқа ҳаракат қилди
Бундан бироз аввал, Хитой Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган “Шанхай СИПГ” ҳамда “Ухань Чжоэр” жамоалари баҳси якунланди.
Дастлаб, 25-дақиқада меҳмонлар футболчиси Чжан Чэнлин ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқага келиб шанхайликлар форварди Марко Арнаутович ўз голи билан мувозанатни тенглаштирди. Учрашув якунланишига бир неча дақиқа қолганида, аниқроғи 89-дақиқада Оскар пенальтидан гол уриб мезбонлар ғалабасини таъминлади.
“Шанхай СИПГ” сафидаги ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 92+2 дақиқада ўрнини жамоадоши Ян Шиюанга бўшатиб берди.
Ушбу ғалабадан сўнг, “Шанхай СИПГ” ўз гуруҳида 2-ўринда бормоқда. Уларнинг бугунги рақиби “Ухань Чжоэр” эса 3-ўриндан жой олиб турибди.
Фикрлар