Хитойда чемпионат старт олди. "Шанхай СИПГ" ғалаба қозонди, Одил Аҳмедовдан...

Бугун Хитой Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Тяньцзинь Тэда" - "Шанхай СИПГ" учрашуви ўтказилди. Қизиқарли кечган беллашувда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепаётган жамоа ғалаба қозонди.

Янги формат асосида нейтрал майдонда ўтган ўйиннинг 6-дақиқасида мезбонлар тезкор гол урган бўлишса-да, якунда ўз дарвозаларидан 3 та гол ўтказиб юборишди. Одил Аҳмедов 64-дақиқада Рикардо Лопешнинг иккинчи голига ассистентлик қилди. Шу тариқа, шанхайликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!