Хитойликлар
Ads
Хитой чемпионатида легионерлар лимитига чеклов қўйилгани расман эълон қилинган бўлса-да, бу мамлакат клублари ҳамон Европадан кучли футболчиларни олиб келишда давом этмоқда.

Хитойлик миллионерлар энди "Манчестер Юнайтед" "эшигини" қоқа бошлади. Европалик таниқли мутахассис Феликс Магат бошқараётган "Шаньдунь Лунэн" клуби "Манчестер Юнайтед"нинг 31 ёшли футболчиси Эшли Янгни ўз таркибига чорламоқда. Жамоа бош муррабийи Феликс Магат легионерлар лимитидаги чеклов туфайли Эшли Янг келадиган бўлса, жамоадаги хорижлик футболчилардан бирини трансферга қўйишини маълум қилди.

Жозе Моуриньо жамоаси билан 2018 йилгача шартномага эга бўлган Эшли Янг жорий мавсумда атиги 9 та ўйинда иштирок этди.

SPORTS.uz