"Хўжанд" бош мураббийи: "Андижон" менда яхши таассурот қолдирди"

“Хўжанд” – “Андижон” (1:0) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Фарруҳ Марофиев “Андижон” матбуот хизматига учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳаммаси яхши бўлди. Режалаштирган ишларимизни барчаси амалга ошди, дея оламан. Камчиликларимизни бартараф қилиш ва ўйинимизни янада яхши йўлга қўйиш учун вақтимиз ҳали етарли, деб ўйлайман. Бу вақт давомида ўзимизни янада мослаштириб оламиз.

Кўрдик, “Андижон” яхши жамоа экан. Умумий маънода айтганда, “Андижон” менда яхши таассурот қолдирди. Тартибли ўйин намойиш қилгани менга маъқул келди”, - дейди Фарруҳ Рустамович.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!