Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Ҳумо" клуби 2020-2021 йилги мавсум Олий хоккей лигасида, "Ҳумо-2" жамоаси эса коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Қозоғистон очиқ чемпионатида иштирок этмаслигини эълон қилган эди.

Ушбу янгиликдан сўнг кўплаб мухлисларда саволлар пайдо бўлган эди. Ўзбекистон хоккей федерацияси (ЎХФ) Бош котиби Шукурулло Каримов "МОҚ хабарлари" информацион-кўнгилочар дастурида ушбу саволларга жавоб қайтарди.

"Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилган. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги вазият изга тушиб, тадбирлар ўтказишга рухсат берилса, албатта бўлиб ўтади", - деди Шукурулло Каримов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!