Хоккей. "Ҳумо" тажрибали ўйинчини ўз сафига қўшиб олди

Бундан аввалроқ, Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби бир қатор ўйинчилари билан шартномани бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, "қанотлилар" ҳимоячи Станислав Тунхузин билан шартнома имзолади.

Таъкидлаш керакки, 32 ёшли Тунхузин "Молот" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал фаолиятини ВХЛда Орскнинг "Южний Урал" клубида бошлаган. У ВХЛда жами 420 та ўйин ўтказиб, 145 (50 + 95) очко тўплаган. Қозоғистон чемпионатида эса “Торпедо”, “Сарярқа” ва “Олмаота” клублари таркибида ўйнаган.

Станислав Тунхузин "Ҳумо" сафида 51-рақам остида фаолият юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!