Хоккей. Тошкент биринчи марта КҲЛ учрашувига мезбонлик қилади!
22 декабрь куни Тошкентда Москванинг “Спартак” ва Минскнинг “Динамо” клублари ўртасидаги КҲЛ чемпионатининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтади. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар бермоқда.
Ушбу баҳс 12 мингга яқин томошабинга мўлжалланган "Ҳумо Арена"да бўлиб ўтади.
"Биз КҲЛ Жаҳон ўйинлари лойиҳасининг қайтишини эълон қилишдан мамнунмиз. Ишончим комилки, Тошкентдаги ўйин юқори савияда ўтади ва янги мухлисларни ўзига жалб қилади. Биз учун янги мамлакат – Ўзбекистонда КҲЛ шарафини ҳимоя қиладиган “Динамо” ва “Спартак” жамоаларига алоҳида раҳмат айтмоқчиман”, — деди КҲЛ президенти Алексей Морозов.
Маълумот учун, Ўзбекистон КҲЛ учрашувларига мезбонлик қиладиган 16-мамлакат, Тошкент эса 49-шаҳар бўлади.
Фикрлар