Холанд, барибир Мбаппедек бўлолмайсан!

“Реал” жамоасининг афсонавий ҳужумчиларидан бири Предраг Миятович мадридликлар нишонида турган Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни ўзаро таққослади.

- Эрлинг ҳақиқий феномен, туғма тўпурар. Аммо у норвегиялик, шу боис,  имидж ва таъсир кучи жиҳатидан ҳеч қачон Килиандек бўлолмайди.

Агар менда танлаш ҳуқуқи бўлганида, борим бериб бўлса ҳам, Мбаппени трансфер қилган бўлардим. Мбаппе ҳақиқий суперюлдуз ва у доимо диққат-эътибор марказида, - деди Предраг Миятович.

Франциялик Мбаппе ПСЖ тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи ҳисобланади. Эрлинг Холанд эса, ўтган йили “Манчестер Сити” сафига қўшилганидан бери тўпурарлик бўйича турли рекордларни янгилаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!