Холанд аслида “Манчестер Юнайтед”га ўтиши керак бўлган экан!

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Ральф Рангник жамоани ўзи бошқарган даврда “Олд Траффорд”га олиб келмоқчи бўлган футболчиларнинг номини ошкор қилди.

- Трансфер бўйича рўйхатимиз йўқ эди. Клуб раҳбарияти мендан келадиган футболчилар рўйхатини шакллантиришни ҳам сўрамаган. Аслида ҳар бир чизиқни кучайтириш эҳтиёжи борлиги кўриниб турганди.

Мен ўша пайтда Йошко Гвардиол ва Кристофер Нкунку сингари “Лейпциг” футболчилари билан музокара бошлаб қўйгандим. Шунингдек, Альваро Мората, Лукис Лиас ва Душан Влахович билан ҳам гаплашганман.

Аввал айтганимдек Эрлинг Холандни ҳам олиш имкони бор эди. Буларнинг бари амалга оширса бўладиган трансферлар эди.

Шунга қарамай, клуб таркибни қайта қуришни янги бош мураббий давригача чўзишни маъқул кўрди, - деди Ральф Рангник.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!