Холанд бошқа жамоага ўтишни орзу қилмоқда

Англия Премьер-лигасидаги дебют мавсумида тўпурарлик бўйича мутлақ рекорд ўрнатган Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”да узоқ қолмайдиган кўринади.

Бир неча манбаларда айтилишича, норвегиялик тўпурар яқин келажакда “Реал” сафига кўчиб ўтиш фикридан қайтгани йўқ.

Аслида Эрлинг Холандда “Манчестер Сити”га ўтишдан олдин “Реал”ни танлаш имкони бор эди. Бироқ, ўтган йили мадридликлар Килиан Мбаппе трансфери учун курашди. Холанд ҳужум чизиғида ягона етакчи бўлиш илинжида Мбаппе ўтиши мумкин бўлган “Реал”дан қочиб, Манчестерга келганди.

Охир-оқибат “Реал” иккала ҳужумчидан ҳам қуруқ қолди.

“Реал” режасида 2024 йили Холандни трансфер қилиш масаласи ҳам бор. “Манчестер Сити” эса, ўз тўпурарини узоқроқ муддат олиб қолиш учун унга янги шартнома таклиф қилиб, ундан трансфер бўйича бандни олиб ташламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!