Холанд: Бу жамоага ўтмасам, “Олтин тўп”ни беришмайди

“Олтин тўп” футболчилар учун энг нуфузли индивидуал соврин ҳисобланади. Ўтган мавсумни юқори даражада ўтказиб, требл қайд этганига қарамай, Эрлинг Холанд бу совринни қўлга кирита олмади.

“Манчестер Сити” ҳужумчиси нуфузли совринга эга бўлиш учун “Реал”га ўтиш лозим, деган фикрга келгани айтилмоқда.

Diario AS нашрининг ёшича, Эрлинг Холанд келажакда “Олтин тўп”га эга чиқиш мақсадида “Сантьяго Бернабеу” кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.

Мадрид суперклубида ҳам норвегиялик тўпурарни олиш режаси бор. Холанднинг агентлари “Сити” билан тузилган шартномага бадал пули тўғрисидаги бандни ҳам киритган. Агар “Реал” тез орада Килиан Мбаппени қўлга киртита олмаса, бор эътиборини Холандни олишга қаратиши ҳам кутилаётган трансферлардан ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!