Холанд: Бу хабарга ишонманглар!

Яқинда Грециянинг Sportime.gr сайти норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд ушбу мамлакатдаги Миконос оролида дўстлари билан кечки овқатга 500 минг евро сарфлагани ва автомобиль ижараси учун 30 минг евро тўлагани, ярим миллион евролик сумма атиги 5-6 соат ичида харжлангани ҳақида хабар тарқатди. Бу катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Холанд ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали вазиятга баҳо берди.

- Менимча, улар биринчи овқат ҳақида ёзишни ҳам унитиб қўйишган. Ҳаммаси ёлғон, - деб ёзди Эрлинг Холанд.

Холанд бугунги куннинг энг зўр ҳужумчиларидан ҳисобланади. Европанинг аксарият гранд клублари уни олиша ҳаракат қилмоқда. Норвегиялик ҳужумчининг ўзи Дортмундни тарк этишга шошилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!