Холанд "Евро-2024"дан ҳам қуруқ қолиши мумкин
Норвегия терма жамоаси "Евро-2024" саралаши, гуруҳ босқич 3-тури доирасидаги ўйинда Шотландияга имкониятни бой берди (1:2).
Учрашувнинг 61-дақиқасида Эрлинг Холанд пенальтидан ҳисобни очди. Меҳмонлар 87-да Линдон Дейкснинг сай-ҳаракатлари билан мувозанатни тиклади. 89-дақиқада Кенни Макклин жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Норвегия 1 очко “А” гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. 9 очкоси бор Шотландия гуруҳ пешқадами ҳисобланади
Фикрлар