Холанд гол урган ўйинда "Боруссия" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бундеслига 5-туридан ўрин олган "Боруссия" - "Шальке-04" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда рақибига муносиб қаршилик кўрсатган меҳмонлар иккинчи таймда буткул имкониятни бой берди. "Боруссия" таркибида Махмуд Дауд, Эрлинг Холанд ва Матс Хуммельс гол уриб, "асаларилар"нинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 88'

    "Боруссия" ўйин сўнгида яна олдинга ўтмоқда.

  • 84'

    "Боруссия" ҳам темп пасайишига қарши эмасдек. Футболчилар олдинга ўтишга шошилмаяпти.

  • 80'

    Морей Тома Меньени алмаштирди.

  • 78'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Хуммелс ҳисобни йириклаштирди!

    Бурчакдан оширилган тўпни Матс дарвозага жойлаб қўйди.

  • 77'

    Брандт ва Санчо ўрнига Азар ва Ройс майдонга тушди.

  • 74'

    "Шальке" шунчаки ўйинни тугатиб қўйиш учун ўйнамоқда. "Боруссия" эса, тўпни марказда назорат қилмоқда.

  • 71'

    Меҳмонлар жарима майдонига узатилган тўпларни базўр узоқлаштирмоқда.

  • 68'

    Холанднинг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 64'

    "Шальке"нинг том маънода кучи етмаяпти. Тўлиқ устунлик "Боруссия"да.

  • 61'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Холанд ҳисобдаги фарқни оширди!

    Санчонинг узатмасидан сўнг, бирга-бир вазиятга чиқиб борган Эрлинг дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 58'

    Ҳисобда олдинга чиқиб олган "асаларилар" ҳужум қилишда тўхтамаяпти.

  • 55'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Аканжи ҳисобни очди!

    Дарвозабондан қайтган тўпни мезбонлар аъзоси дарвозага киритди.

  • 53'

    "Шальке" футболчиси воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 51'

    Дортмундликлар ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилмоқда.

  • 48'

    Майдон эгалари иккинчи таймни ҳам фаолроқ бошлади.

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. Биздан узоқлашманг тез орада қайтамиз...

  • 41'

    Санчо жарима майдони чизиғи устида йиқилди. Ҳакам ВАРга қулоқ солиб, пенальтига тортадиган ҳеч нарса йўқлигини билдирди.

  • 38'

    Яна Рейнага нисбатан қоида бузилди. Жионинг жамоадошлари уни чалган Маскарель билан тортишиб кетди.

  • 36'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар, асосан, марказда тўпни олиб турибди.

  • 34'

    Дортмундликлар марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 31'

    Маҳмуд Дауднинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 30'

    Холанд қулай позициядан зарба бера олмади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 27'

    Санчо жарима майдони ичига ёриб кирди ва шеригига тўп узатди. Аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

  • 25'

    Бурчакдан оширилган тўпга Матондо зарба йўллади. Аммо бироз ноаниқ.

  • 23'

    Асаблар таранглашмоқда. Бу сафарги жанжал оқибати язшилик билан тугамаслиги мумкин.

  • 20'

    Марказда Рейнага нисбатан Тшау қоида бузди. Футболчилар ўзаро тортишиб қолди.

  • 18'

    Рафа Геррейронинг узоқ масофадан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 15'

    Майдон эгалари бир неча киши бўлиб, марказдаёқ тўпни олиб қўймоқда.

  • 13'

    Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Маскарель огоҳлантирилди.

  • 11'

    Эрлинг Холанднинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 10'

    Дортмундликлар эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 7'

    Жио Рейна рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини айтди.

  • 3'

    Учрашувни мезбонлар тўп назоратини қўлга олиш билан бошлади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!