Холанд жуда айёр! Машҳур футболчи бразилияликларни огоҳликка чақирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнс Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг 2026 йилги жаҳон чемпионати плей-офф босқичида бразилияликлар бош фаворит экани ҳақидаги гапларига муносабат билдирди. 

Норвегия форварди бу фикрни жамоалар ўртасидаги 1/8 финал баҳси олдидан айтган эди.

- Холанд ўз фикрларини жуда айёрлик билан айтади. Холанд босимни ўзларидан олиб, бутун масъулиятни бизга юкламоқчи. Ростини айтсам, бошқалар нима дегани мен учун унчалик аҳамиятли эмас. Футбол майдонда ҳал бўлади, 11 га 11 ўйналади.

Бу жуда кучли, кескин ўйин бўлади. Улар ҳам ўзининг кучли жиҳатларига эга. Баланд бўйли футболчилари бор, ҳаводан узатмалар билан ўйнашга уринишади. Биз эса ақл билан ҳаракат қилишимиз керак. Холанд айёр футболчи. Биз бунга тайёр бўлишимиз лозим, — дея Гимарайнснинг сўзларини Caze TVга таяниб Goal нашри келтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!