Холанд ва Мбаппе Роналду ҳамда Месси каби жаҳон даражасидаги футболчига айланади

"Суонси" ва "Наполи"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Исманиянинг "Бургос" клуби спорт директори бўлиб ишлаётган Мичу Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппенинг келажаги ҳақида гапирди.

“Мен Эрлингга "Бургос" клуби либосини бердим, у эса “Боруссия” футболкасини менга берди. Эрлинг инглиз футболида ўз таъсирини ўтказишни бошлаганидан хурсандман. Холанд Мбаппе билан бирга Европа даражасидаги юлдуз бўлади. Улар Месси ва Роналду каби футболнинг асосий юлдузларига айланишига ишончим комил", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди собиқ ҳужумчи.

Маълумот ўрнида, "Манчестер Сити"га ўтганидан бери Эрлинг Холанд барча мусобақаларда 11 та ўйинда 17 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!