Холанд ёзда ҳеч қаерга кетмайди!

“Боруссия” Дортмунд бош директори Ханс-Йоахим Вацке яна бир бор норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни жамоадан кетиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

“Эрлинг кейинги мавсумда ҳам бизнинг клубда ўйнашига ишонаман. Унга "Барcелона" ва "Реал" қизиқяпти? Ўйлайманки, улар бизнинг позициямиз билан таниш.

Мен хотиржамман. Санчони ҳам "Боруссия"да қолишига ҳеч ким ишонмаган эди, аммо барибир у бизда ўйнади. Биз футболчиларимизнинг шартномалари билан танишмиз, шунинг учун хавотирланмаймиз”, - деди Вацке.

20 ёшли Холанд жорий мавсум Бундеслигада жами 26 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 25 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!