Холанддан зўр ҳужумчи чиқди
Transfermarkt портали жорий мавсумда кучли бешлик чемпионатларида рақиблар дарвозасига энг кўп зарба бераётган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, гол уришга энг кўп Эрлинг Холанд ҳаракат қилади. “Манчестер Сити” ҳужумчиси жорий мавсумда олтита ўйинда рақиб дарвозаси томон 17 марта тўп тепган ва шулардан саккизтаси гол бўлган.
Кейинги ўринда 14 зарба билан “Байер” форварди Виктор Бонифасе қайд этилди. У бешта ўйинда олтита гол муаллифи бўлган.
Бундеслига кашфиёти Серу Грассининг бешта баҳсда йўллаган 12 та зарбасидан 10 таси рақиб дарвозаси тўридан жой олган.
Мутахассислар Грассининг натижасига алоҳида эътибор қаратмоқда. Эрлинг Холанднинг ҳар икки зарбасидан бири гол бўлаётган бўлса, Грассининг деярли ҳеч қайси зарбасини дарвозабонлар қайтара олмаяпти.
Фикрлар