Холандни АПЛдан четлатиш петициясини 2 миллион киши имзолади! (фото)
Англиядаги футбол мухлислари “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг сермаҳсул ўйинидан ҳайратга тушиб, 22 ёшли тўпурарни премьер-лигалан четлатиш бўйича петиция эълон қилди.
Мухлислар норвегиялик футболчининг “робот” эканини таъкидламоқда ва Буюк Британия ҳукуматига мурожаат қилиб, уни лигадан четлатишни талаб қилган.
Табиийки, бу петиция ҳазил тариқасида уюштирилди. Шунга қарамай, қисқа фурсат ичида уни икки миллиондан зиёд одам имзолади.
Модераторлар бу петицияни ўчириб юборишга қарор қилдилар. Чунки қонун бўйича кўп имзо олган петиция Англия ҳукумати томонидан кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади.
Эрлинг Холанд Манчестерга кўчиб ўтганидан бери барча турнирларда 12 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.
Фикрлар