Холандни бошқа клубга ўтказиш бўйича иш бошланди

“Манчестер Сити”нинг энг зўр тўпурари Эрлинг Холанд “шаҳарликлар” сафида узоқ қолмайдиган кўринади.

Sport.es сайтининг хабар беришича, футболчининг отаси Альф-Инге Холанд сўнгги ойларда ўғлири испан грандлари – “Барселона” ёки “Реал”га трансфери бўйича иш олиб бормоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Эрлингнинг отаси айни пайтда “Реал” билан дўстона алоқаларни ўрнатиб улгурган. Мадридликлар ёзда ПСЖдан Килиан Мбаппени трансфер қилади ва бу ҳақда Альф-Ингега маълумот берилди.

Бироқ мадридликларнинг режасида Эрлинг Холандни ҳам “Қироллик клуби”га олиб келиш масаласи ўрин олган.

Альф-Инге Холанд мадридликлар билан илиқ муносабатда эканига қарамай, “барселона” билан мулоқот қилишда давом этмоқда.

Эрлинг Холандни ўзи келажакда Испания чемпионатида тўп тепишни истаяпти. Унинг манчестерликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача имзоланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!