Холандни оладиган суперклуб чиқди

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Норвегиялик ҳужумчи фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришни истаяпти.

Sport.es сайтининг маълум қилишича, “Барселона” 24 ёшли футболчини ўз таркибига қўшиб олишни мўлжаллаяпти.

Манбага кўра, Каталония суперклуби хўжайини Жоан Лапорта яна бир сенсацион трансферга қўл урмоқчи. Ана шу мақсадда, у Эрлинг Холандни имкон бўлса 2025 йилнинг ёзида, агар бунинг иложиси топилмаса, 2026 йилда трансфер қилмоқчи.

Холанд 2022 йилдан бери “Манчестер Сити”дан тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси ян уч йил давом этади. Айни пайтда клуб норвегиялик футболчи билан келишувни узайтиришга уриняпти.

Эрлингнинг ўзи эса, янги битимга уни 120 миллион еврога трансфер қилиш имконини берадиган махсус бандни қўштиришга уринмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!