Холанднинг отаси Эрлингнинг кейинги жамоаси номини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд “Реал” нишонидаги футболчилардан ҳисобланади. Мадридликлар ПСЖ форварди Килиан Мбаппенинг трансфери ўхшамаган тақдирда норвегиялик ўйинчини олиш ҳаракатларини бошлайди.

Эрлингни отаси Альф-Инге Холанд ўғлининг “Реал”га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

- Эрлинг “Реал”да ўйнай оладими? Албатта. Ўғлим дунёнинг ҳар қандай жамоасида ўйнашга қодир, - деди Альф-Инге Холанд.

“Манчестер Сити” Эрлинг Холандни 2022 йили трансфер қилган эди. 23 ёшли тўпурарнинг отаси ўшандаёқ ўғли топ лигаларнинг барчасида ўйнаши кераклигини таъкидлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!