Холанднинг тўпурарлик рекордини йўққа чиқаришди
Германия Бундеслигасининг 11-турида “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн норвегиялик тўпурар Эрлинг Холанд томонидан ўрнатилган рекордни йўққа чиқарди.
“Бавария” ўз майдонида ўтказилган учрашувда “Аугсбург” устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабани тантана қолди. Мюнхенликларнинг барча голини англиялик форвард Ҳарри Кейн киритди.
Бу голлар 30 ёшли форвардга янги рекорд келди. Ҳарри Кейн Бундаслигада дастлабки 50 та гол уриш учун энг кам ўйин сарфалаган футболчи сифатида қайд этди. Бунинг учун моҳир ҳужумчига 43 та ўйин кифоя қилди.
Аввалги рекорд Холандга тегишли эди. Эрлинг “Боруссия Дортмунд”да ўйнаб юрган кезлари 50 та гол уриш учун 50 маротаба майдонга тушишига тўғри келганди.
Фикрлар