Хорижлик эксперт: Шаҳбоз Умаров ҳали яна кучаяди!

“Энергетик-БГУ” сафида тўп сураётган ўзбекистонлик легионер Шаҳбоз Умаровнинг БАТЭга ўтаётгани Беларусь чемпионати экспертларининг ҳам эътиборини жалб этмоқда.

Беларусь футболининг таниқли мутахассиси Людас Румбутис ўзбек футболчисининг ўйини, имкониятлари ва салоҳиятига юқори баҳо берди.

- Шаҳбоз қанотларни ёндиришга қодир бўлган тезкор футболчи. Ижро маҳорати ва ўйинни тушиниши яхши. Учрашувларнинг бирида қанотда кўрсатган ўйини мени қойил қолдирган: ҳимоячи қаршисида турган Умаров тўпни унинг ўйинидан ўтказиб, қисқа бўлган масофани тезкорлик билан босиб ўтди ва бу жараёнда бошини кўтариб, вазиятни тўғри баҳолаб, қулай позицияда турган футболчини топиб, унга тўпни аниқ етказиб берди. Бундан ҳолатда аксарият қанот ўйинчилари атрофга ва жамоадошларига қарамай, тўғри олдинга югуради ва тўпни кўр-кўрона тепиб юборади. Бунақаларни лотереячилар деймиз. Шаҳбоз эса кимга тўп ошираётганини кўради ва яхши билади. Унинг озгина ёшлиги ва хомлиги бор, лекин салоҳияти юқори. Унинг бор маҳоратини келаси мавсум кўрамиз, - дейди Людас Румбутис.

БАТЭга супер гол урган Шаҳбоз Умаров Европа Чемпионлар лигаси учун курашаётган клубга ўтмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!