Хорижлик яна бир футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаши мумкин. Буни Вадим Абрамов ҳам хоҳлайди

"Пахтакор" клуби аъзоси Драган Черан Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаши мумкин. Сербиялик футболчи юртимизга 2016 йилнинг ёзида келганди.

2016-2018 йиллар "Насаф"да тўп тепган Черан 2018 йилнинг ёзидан ҳозирги кунга қадар "Пахтакор"да фаолиятини давом эттирмоқда. Шу йили ёзда Драганнинг Ўзбекистонда ўйнаётганига 5 йил бўлади. Бу эса, ФИФА қоидаларига мос келади, яъни легионер бошқа мамлакатда камида 5 йил яшаган бўлиши лозим.

Вадим Абрамов 2019 йили миллий терма жамоада Игорь Голбан ва Драган Черанни кўришни исташини айтиб ўтганди. Ўтган йили Голбан Ўзбекистон фуқаролигини олди ва терма жамоада ўйнашни бошлади.

Абрамов россиялик футболчини терма жамоага жалб этди

23

Агарда Драган Черан ҳам истаса, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаши мумкин. Аммо шуни унутмаслик керакки, у пайтга келиб Драганнинг ёши 34 да бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)