“Хўроз” Муҳаммад Салоҳнинг “Рома”даги ворисига айланди

“Рома” узоқ кутилган ҳужумчи Андреа Белоттини қўлга киритди. Италиялик тўпурар ўтган мавсум охирида “Торино”ни тарк этиб, эркин агент мақомида юрган эди.

Белотти римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг қўнғироғидан кейин ўзига бир неча мамлакатлар жамоаларидан бўлган чорловларни рад этиб, “бўрилар” сафига қўшилиш имконияти пайдо бўлишини кутди.

Мана кутилган онлар келди ва энди 28 ёшли ҳужумчи пойтахтликлар сафида Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашади.

Calciomercato Roma сайтининг хабар беришича, Андреа Белотти янги жамоасида 11-рақамни танлаган. Ўтган мавсум бу рақамда Карлес Перес қайд этилганди.

“Рома” тарихида 11-рақамда порлаган энг зўр футболчилардан бири Муҳаммад Салоҳ эди. Римлик мухлислар Белоттидан мисрлик ҳужумчи сингари ўзини кўрсатишига умид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!