Хорхе Масвидал: "Уни нокаутга учратсамгина, UFC менга чемпионлик учун имконият беради"

  • 10 Sep 15:54
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO
Хорхе Масвидал(35-17) UFC га қайтиб, 77 кг вазн тоифасида собиқ чемпион англиялик Леон Эдвардс(22-4-1 N/C)ни нокаутга учратиб, чемпионлик имкониятини қўлга киритишга умид қилмоқда. "Менга Леон Эдвардсни беринг. У билан менинг умумий тарихимиз бор. UFC аллақачон биз ҳақимизда шов-шув кўтарган. Қарама-қаршиликдаги ҳисобимиз 1:0, менинг фойдамга. Биз шу йил охирида ёки кейинги йил охирида курашайлик. Буни жуда хоҳлайман. Мен бу йигитни нокаутга учратсамгина, UFC менга чемпионлик имкониятини беради”, – деди Хорхе ESPN телеканалига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, ММА қоидалари бўйича ўзининг сўнгги жангида Масвидал бразилиялик Гилберт Бёрнсга ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ютқазганди.

Comments

You must be logged in to commet!