Хосеп Гвадиола: "Ёшларга имкон берган бўлардим, бироқ мен ўта талабчан клубда ишлайман

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гваридола асосий жамоага клуб академияси вакиллари нима сабабдан жуда кам жалб қилинишига изоҳ берди.

"Мен ёш футболчиларга имкон беришни хоҳлайман, бироқ "Сити" жуда талабчан клуб.

Бу ерда сен фақат ғалаба қозонишинг керак. Биз ўтган мавсумда тўртта кубокни қўлга киритдик, бироқ бу ҳам етарли эмас, сабаби биз Чемпионлар лигаси унвонини қўлга кирита олмадик. Буни тўғри қабул қилишимиз керак.

Асосий таркибга киришни хоҳлаган академия футболчилари жуда кучли ҳимоячи ва ярим ҳимоячилар билан рақобат қила олишлари керак. Бизда Фил Фоден бор, у ажойиб иқтидорга эга футболчи, аммо у бизнинг бошқа футболчиларимиз билан рақобат қилиши жуда қийин",- дея айтиб ўтди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!