Хосеп Гвардиола: "Афсуски де Брюйне учун мавсум тугади"

Хосеп Гвардиола Кевин де Брюйненинг жароҳати борасида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, Бельгия миллий терма жамоасининг 33 ёшли ярим ҳимоячиси Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Интер"га учрашув чоғида жароҳат олган эди. 
 

"Менимча, у узоқ вақт майдонга туша олмайди. Ҳаттоки, айнан қанча муддат жамоага ёрдам бера олмаслигини ҳам айта олмайман", - деди "Арсенал"га қарши ўйиндан кейин "шаҳарликлар" устози.

Футболчи жорий мавсум АПЛнинг 4 та учрашувида майдонга чиқиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!