Хосеп Гвардиола: Де Брюйне клубнинг энг яхши ўйинчиси
Ads

АПЛнинг 8-тури доирасида "Манчестер Сити"нинг "Сток" (7:2) устидан қозонган ғалабасидан кейин Хосеп Гвардиола ўз фикрларини билдирди, дея инглиз матбуоти хабар бермоқда.

"Биз терма жамоаларнинг ўйинидан кейин барчасини бошидан бошлашимиз керак эди. Тез ўйнадик ва тўпни йўқотмадик. Бу ерга келганимдан бери жамоа илк марта яхши ўйин кўрсатди.

Де Брюйне? У айни дамда клубнинг энг яхши аъзоси.

Агуэро ўйинга тўлиқ тайёр эмасди. Бироқ Бернарду Сильва, Илкай Гюндоган ва Яя Турега имкон берганимга хурсанд бўлдим", — дейди Гвардиола.