
Хосеп Гвардиола: Ярим финалга чиқишни жуда хоҳлаяпмиз
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Англия нашрлари хабар берди.
- "Тоттенхэм" кучли жамоа. Яхши ўйин намойиш этмоқда. Дастлабки баҳсда гол урди, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Жавоб учрашувида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқишни истаймиз. Бу осон эмас, лекин ҳаракат қиламиз, - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" ўйини 1:0 ҳисобида якунланганди.
Комментарии