Хосеп Гвардиоланинг "Аталанта"га қарши ўйин ҳақида фикрлари
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 4-тур "Аталанта"га қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Футбол - бу ҳиссиёт. Агар биз биринчи тайм сўнггида гол урашни уддалай олганимизда...
Иккинчи таймни биринчи таймдан кўра, ёмонроқ ўйнадик. Аммо шундай ҳолатлар ҳам бўли туради. Бизга қарши Италиянинг энг кўп гол киритган жамоаси тўп сурди. Уларга қарши тўп суриш қандай эканлигини Италия клубларидан сўренг.
Биз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик, аммо Уокер Малиновскининг зарбасини қайтарганини ҳам айтиб ўтсам бўлади. Бу мени жуда ҳурсанд қилди.
Чемпионлар лигасида ўз имкониятларингдан фойдаланишинг зарур. Биз битта таймни яхши ўтказдик. Иккинчиси эса кутганимиздек ўтмади," - дейди Гвардиола.
Фикрлар