Хотин зўр бўлса ҳам қийин. Левандовскига янги жамоани каратэчи хотини танлаб берди

Германиянинг Sport1.de сайтининг маълум қилишича, “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левадовскига навбатдаги жамоани рафиқаси Анна танлаб берди.

Маълумотларга қараганда, польшалик ҳужумчининг аёли турмуш ўртоғидан Каталонияга кўчиб ўтишни сўраган. Шу боис, моҳир тўпурар “Барселона”га ўтишга қарор қилгани айтилмоқда.

Левандовскига Англия премьер-лигаси вакилларидан сердаромад таклифлар бўлаётган эди. Лекин Анна оиласининг Англияга кўчиб ўтишига жиддий қаршилик қилди.

Таъкидлаш жоизки, Анна каратэ билан профессионал тарзда шуғулланган. У бу яккакураш тури бўйича қора белбоғ соҳибаси ва жаҳон чемпиони ҳисобланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!