Хуршидбек Норматовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Рақиб жиддий...

  • 16 декабрь, 2020, 20:53
  • 0
  • Бокс

Професcионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69 кг) фаолиятини олиб бораётган Хуршидбек Норматов (10-0, 3 КО) 20 январда "Show Time" канали орқали транслация қилинадиган бокс оқшомининг марказий жангида рингга кўтарилади. Ушбу жангда Норматовга енгилмас боксчи пуэрто-риколик Патрик Кора ( 10-0, 7 КО) рақиблик қилади. "DiBella Entertainment", "Salita Promotions", " Sampson Boxing" каби промоутерлик компаниялари ҳамкорликда ташкил этилаётган жанг кечаси Америка Қўшма Штатларининг Коннектикут шаҳридаги "Mohegan Sun" аренасида бўлиб ўтади.

21 ёшли Кора 2020 йилда пандемия сабаб жанг ўтказгани йўқ. 2019 йилнинг декабрь ойидаги сўнгги жангида мағлубиятсиз одимлаётган Жеронимо Саккони 4-раундда нокаутга учратган эди.

28 ёшли Норматов Андижон вилоятида туғилган ва ҳозирда Бруклин шаҳрида ўз машғулотларини ўтказиб келмоқда. Норматов 2020 йил январь ойида Канадада бўлган 10-жангида Уриэль Эрнандес устидан очколар ҳисобида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!